Category : Открытия и закрытия магазинов | Sub Category : Ishonch Posted on 2023-09-28 10:35:35
Жорий йилнинг сентябр ойида навбатдаги дўконлар ушбу манзилларда муваффақиятли ишга туширилди:
Қашқадарё вилоятининг Бешкент шаҳри ва Яккабоғ туманида;
Навоий вилояти, Навбаҳор туманида;
Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида;
Тошкент вилояти, Паркент туманида;
Бухоро вилоятининг Когон шаҳри ва Олот туманида.
Янги савдо дўконларининг тантанали очилиш маросимларига ташриф буюрган барча меҳмонлар тақдим этилган 7000 хилдан ортиқ маҳсулотларнинг кенг ассортименти билан танишиш, харидорлар учун кўзда тутилган қулайликлар ва таклифларни ўрганиб чиқиш ҳамда фақат очилиш куни барча маҳсулотларни 20% гача чегирма билан харид қилиш имкониятига эга бўлишди.
ISHONCH дўконларида мижозлар учун кўзда тутилган қулайликлардан ташқари, мунтазам равишда турли хил танловлар, ютуқли ўйинлар ва акциялар ўтказиб келинади. Ҳозирда ҳам барча дўконларда ISHONCHDA TO‘Y MAVSUMI акцияси давом этаётган бўлиб, ушбу акция доирасида харидорлар ISHONCH дўконларидан 4 млн сўм ва ундан юқори харидлар қилиш натижасида 12 та 25 000 000 сўмлик ваучерлар ёки 777 та қимматбаҳо маиший техникалардан бирини ютиб олиш имкониятини қўлга киритади. Ушбу акция 15 ноябргача давом этиб, жами 6 та босқичда бўлиб ўтмоқда. Ҳар бир босқич якунида ғолиблар тасодифий рақамлар генератори орқали, компаниянинг YouTube расмий каналида жонли эфирда аниқланади. Акция ҳақида батафсил www.ishonchaksiya.uz сайтидан маълумот олишингиз мумкин.
Тез кунларда ISHONCHнинг янги дўконлари Наманган вилоятининг Наманган туманида, Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида ҳамда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида ўз фаолиятини бошлайди.
ISHONCH дўконлари дам олиш кунларисиз аҳолига хизмат кўрсатади ва барча харидорларга сифатли ҳамда малакали ёрдам кўрсатишга тайёр. Бунга ўзингиз шахсан гувоҳ бўлишингиз учун, сизга энг яқин жойлашган ISHONCH дўконига ташриф буюринг ва барча қулайликлардан ҳамда хизматлардан баҳраманд бўлинг.
https://www.youtube.com/watch?v=uX1ZHntwVTQ
https://www.youtube.com/watch?v=-2Xzs8ppF84
https://www.youtube.com/watch?v=RxmQOK00jTE
https://youtu.be/LQzu88C-VDQ?si=-QcR-RW-ZN-BEK4E
https://www.youtube.com/watch?v=ikzlcW7ZTKM
https://www.youtube.com/watch?v=ieqMCo35ph8
https://www.youtube.com/watch?v=iilqoyPNZKc
Батафсил маълумот учун:
+99873 515 22 22
t.me/ishonch_chatbot
www.ishonchsavdo.uz
Компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал ва саҳифалари:
Telegram: t.me/ishonch
Instagram: instagram.com/ishonchsavdouz
Facebook: facebook.com/ishonchsavdouz
YouTube: youtube.com/c/Ishonchsavdo