ISHONCH дўконлари сони 100 га етди!

Category : Открытия и закрытия магазинов | Sub Category : Ishonch Posted on 2023-08-31 18:18:18


ISHONCH дўконлари сони 100 га етди!

Маиший техника ва уй учун керакли маҳсулотларнинг муддатли тўловга савдоси бўйича етакчи бренд бўлган ISHONCH дўконларининг сони 100 тага етди.

ISHONCH дўконлари сони 100 га етди!

ISHONCH ўзининг 13 йилдан ортиқ фаолияти давомида ўз дўконларида харидлар қилиш жараёнини ва шартларини қулайлаштиришга интилиб келган ва бунинг устида мунтазам равишда ишлар олиб бориб, айни пайтда мижозларига бир қатор қулайликлар ва имтиёзларни тақдим этмоқда. Маҳсулотларни 12 ойгача муддатли тўловга олиш имконияти, пенсионерлар ва бюджет ташкилотлари ходимлари ҳамда расмий даромадга эга ишчилар учун шартнома расмийлаштиришда фақат паспорт кераклиги, техникаларни бепул етказиб бериш ва ўрнатиш хизматлари шулар жумласидандир. Айтиб ўтиш жоизки, харидорлар 7000 дан ортиқ маҳсулотларни муддатли тўловга харид қилиш имкониятига эга бўлиб, улар орасида маиший техникалар, замонавий смартфонлар, уй-рўзғор буюмлари, барча турдаги мебеллар, сантехника маҳсулотлари, қурилиш материаллари, гиламлар, чинни ва биллур идишлар, спорт анжомлари ва яна кўплаб бошқа маҳсулотларни топишингиз мумкин.

ISHONCH дўконлари сони 100 га етди!

Жорий йилнинг 26 август куни ISHONCH компанияси ўзининг юбилей 100-дўконини Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида ишга туширди. Бундан аввал август ойи давомида Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида, Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида, Навоий вилоятининг Нурота туманида ҳамда Бухоро вилоятининг Бухоро туманларида ҳам янги дўконларини ишга тушириб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни бошлаган.