ISHONCH дўконлар тармоғи ўзининг учта янги филиалини ишга туширди

Category : Открытия и закрытия магазинов | Sub Category : Ishonch Posted on 2022-07-04 18:12:27


ISHONCH дўконлар тармоғи ўзининг учта янги филиалини ишга туширди

Ёз мавсумининг энг қизғин палласида ISHONCH дўконлар тармоғи ҳам ўз фаолиятини қизғин ва жадал суръатларда амалга ошириб бормоқда. Компания томонидан 27 июн куни Сирдарё вилоятининг Сирдарё шаҳрида, 28 июн куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида ҳамда 30 июн куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида янги дўконларнинг тантанали очилиш маросимлари ўтказилди. Эрталабки карнай-сурнай овозига тўпланган аҳоли қизиқарли шоу-дастур ва аъло кайфиятдан баҳраманд бўлиб, турли танловларда ҳам қатнашиб совғаларга эга бўлишди. Белгиланган соатда янги дўконлар эшикларини очди ва барча ташриф буюрганлар  маҳсулотлар билан танишиб чиқиш ва харид қилиш имкониятига эга бўлди.




Бугунги кунда ҳар бир филиалда уй учун керакли маҳсулотлар мавжуд: маиший техникалар, мебеллар, қурилиш материаллари, спорт товарлари, мусиқа асбоблари, болалар учун маҳсулотлар ҳамда аҳоли турмуш тарзини ривожлантириш ва юксалтиришга ҳисса қўшувчи кўплаб бошқа маҳсулотлар. Айтиб ўтиш керакки, дўконлар тармоғида 7000 хилдан ортиқ маҳсулот тақдим этилган. Ҳар қандай маҳсулотни муддатли тўлов асосида олиш ва шунчаки паспорт билан (бюджет ташкилоти ходимлари ва нафақадаги шахслар) 15 дақиқа ичида шартнома тузиш имконияти мавжуд. 



Ўз фаолиятини амалга оширишда мижозга йўналтирилганликни асосий тамойиллардан бири сифатида танлаган ISHONCH дўконлар тармоғи мижозлар учун барча қулай имкониятларни яратиб бермоқда. Қисқа муддатда шартнома тузиш, бепул етказиб бериш, ўрнатиш, ўргатиш ва бошқалар шулар қаторидан. 

Компанияда маҳсулот ёки хизмат ҳақида батафсил маълумот бериш учун ягона алоқа маркази фаолият юритади, хоҳловчилар +998735152222 телефон рақамига қўнғироқ қилиб ёки Телеграм орқали t.me/ishonchadmin_1 га ёзиб, саволларини беришлари ва ўзларига керак маълумотларни олишлари мумкин.

ISHONCH дўконлар тармоғи сифатли хизмат кўрсатиш йўлида ходимларни доимий равишда ўқитиш, малакасини оширишга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Ҳар бир ходим ўз лавозим вазифалари бўйича махсус ўқитилади, бу эса компаниянинг хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ёрдам беради. Иқтидорли мутахассислар мартабасини ошириши учун яхши имкониятлар тақдим этилади. Янги филиалларнинг очилиши мамлакатимиз туманларида ишга жойлашиш муаммосини қисман бўлса-да ҳал этади, бу эса ўз навбатида аҳоли турмуш даражасига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. 

https://youtu.be/_ZScOUVBSZc   - Сирдарё

https://youtu.be/141UzaEtcDQ  - Оққўрғон

https://youtu.be/IVMc5-zs_rk   - Чироқчи

Компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал ва саҳифалари:

Telegram: t.me/ishonchsavdo 

Instagram: instagram.com/ishonchsavdouz

Facebook: facebook.com/ishonchsavdouz

YouTube: youtube.com/c/ishonchsavdo

Бўш иш ўринлари бўйича маълумотлар учун: t.me/hrfmishonch 


Поиск
Uretail.uz в социальных сетях
Leave a Comment: